NASA раҳбари ўзга сайёраликлар борлиги ҳақида гапирди

Американинг NASA космик агентлиги раҳбари Билл Нельсон ўзга сайёраликлар мавжудлигини инкор этмади. Бу ҳақда «Washington Examiner» хабар берди.

Фото: «CNN»

Нельсонннинг сўзларига кўра, у АҚШ денгиз флоти кўрган номаълум учар жисм ҳақида учувчилар билан гаплашган ва улар ўзга сайёраликлар мавжудлигидан далолат берувчи ҳодиса содир бўлганини қайд этган.

«Мен учувчилар билан гаплашдим, улар бунга ишора қилувчи ҳодисани кўргани ва буни радарлар ёзиб олганини айтди. Улар бу нима эканини билмайди. Бизда ҳам бу ҳақда аниқ маълумот йўқ. Умид қиламизки, бу Ернинг душмани эмас», — деган Нельсон.

Шунингдек, у номаълум учар жисмлар ўзга сайёраликлар бўлиши мумкинлигини инкор этмаган. «Мен кимманки, Ер сайёраси бизникидек маданиятли ва уюшган ҳаёт шаклининг ягона яшаш жойи десам. Коинот жуда катта», — деган у.

Маълумот ўринда, NASA раҳбари номаълум учар жисм ҳақидаги хабарларни жиддий ўрганишни талаб қилганди. Нельсоннинг айтишича, бир неча йил олдин АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар қўмитаси аъзоси сифатида у бундай ҳодисаларни қайд этган ҳарбий учувчиларнинг ҳисоботларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Шунингдек, улар билан шахсий суҳбатлар ўтказган.

«Бу учувчилар уларни радар ёрдамида аниқлаган ва кузатган. Номаълум учиб юрувчи объектлар шунчлик тез ҳаракатланганки, буни тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, биз нима сабабдан бундай бўлгани ва улар нима эканини тушунтиришимиз керак», — деган NASA’нинг янги раҳбари номаълум ҳодисалар ҳақидаги хабарларни текшириш бўйича буйруғини тушунтириб бериб.

Маълумот ўрнида, Нельсон 30 апрелдан NASA’нинг раҳбарлик лавозимига қабул қилинган.

Аввалроқ америкалик олим ўзга сайёраликлар билан шартнома тузишга чақирганди. Шунингдек, NASA олими Марсга учиш қандай хатарларга олиб келишини маълум қилганди.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди