Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилингани ҳақида хабар тарқатилмоқда. Марказий сайлов комиссияси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, хабар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Таъкидланишича, натижалар ҳали эълон қилинмаган.

«Президент сайловининг дастлабки натижалари бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан эълон қилинишини яна бир карра эслатиб ўтамиз», — дейди комиссия матбуот хизмати раҳбари Жалолиддин Усмонов.

Аввалроқ Ўзбекистонда президентлик сайлови натижалари қачон эълон қилиниши хабар қилинган. Шунингдек, президент сайловида фуқароларнинг иштироки бўйича умумий маълумот берилганди.