Ўзбекистондаги ОТМ талабалари 25 октябрдан таътилга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ушбу хабар ҳеч қандай асосга эмас ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фейк (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақирилган.

«Ҳурматли фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ёлғон хабар тарқатиш Жиноят кодексининг 2446-моддасига (Ёлғон ахборот тарқатиш) кўра жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз», — дейилади изоҳда.

Аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқлангани хабар қилинганди. Шунингдек, талабага оиласининг касал аъзосини парвариш қилиш учун академик таътил берилиши бўйича ҳам тушунтириш берилган.