Дезинфекция қилинаётган пойтахт, вакцина олаётган ўсмирлар, Бразилиядаги бошсиз ҳайкал — 26 октябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Пальма оролида вулқон конуси ундан отилиб чиққан лава сабабли қисман вайрон бўлди.

Шимолий Калифорния қирғоқларига кучли бўрон ёпирилди.

Мадридда БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференцияси олдидан Extinction Rebellion экологик ҳаракати вакиллари намойиш ўтказди.

Буюк Британияда Ҳеллоуин байрамига тайёргарлик кўрилмоқда.

Россия пойтахти Москвада шаҳар кўчалари коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар фонида дезинфекция қилинмоқда.

Россиянинг Владивосток шаҳридаги ёпиқ бозорда кучли ёнғин содир бўлди.

Сеулдаги Олимпия боғидаги гуллар.

Малайзия мамлакатда 12–17 ёшли болалар ўртасидаги вакцинацияни 60 фоизга етказди.

Гаити пойтахти Порт-о-Пренс шаҳридаги Жалюзи туманидаги уйлар.

Коронавирус пандемияси сабабли Рио де Жанейро шаҳридаги анъанавий карнавал бекор қилинди. Мазкур ҳайкал карнавал учун тайёрланган. Афтидан, ҳайкалнинг калласи ғойиб бўлган.
