Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ангела Меркелдан янги ҳукумат тузилгунча канцлер лавозимида қолишни сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, мазкур мурожаат Бундестагнинг йигирманчи таъсис йиғилишида эшиттирилган. «Бу сўров асосий қонуннинг 69-банди учинчи қисмига мувофиқ, Бундестагнинг таъсис йиғилиши бўлиб ўтаётгани сабабли келиб тушди», дейилган Германия федерал президенти матбуот хизмати баёнотида.

Таъкидланишича, Бундестагнинг таъсис мажлиси ўтказиладиган куни канцлер ва вазирларнинг ваколати тугайди. Агар шу пайтгача янги вазирлар маҳкамаси ҳали шаклланмаган бўлса, (Германияда ҳозир шунақа) амалдаги ҳукумат муддатини фақат расмий равишда якунлайди, лекин ҳеч қандай чекловларсиз барча мажбуриятларни бажаришда давом этади. Ангела Меркель ва бўлим бошлиқлари Штайнмаер қўлидан Тошкент вақти билан соат 20:00 да ишдан бўшатилганлик ёрлиғини олади.

Маълумот ўрнида, 6 октябрда Германия эркин демократик партияси Христиан-демократик ва христиан-социал иттифоқларининг консерватив Меркель блоки билан биргаликда Германия ҳукуматини тузишга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрда бўлиб ўтган сайловларда Германия Социал-демократик партияси 25,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонган бўлса, консерватив ХДУ/Христиан-ижтимоий иттифоқ блоки 24,1 фоиз овоз олган. Социал-демократик партияси раҳбари Олаф Шольц рождество олдидан коалиция тузиш бўйича келишиб олишни режалаштирмоқда. Айни дамда янги ҳукмрон коалиция ҳокимиятга келгунига қадар канцлер ваколати Ангела Меркелда қолади.

Аввалроқ Меркель ва Путин ўртасидаги энг жиддий келишмовчилик қачон юз бергани айтилганди. Шунингдек, Меркель ва Эрдўғон бир масалада тортишиб қолгани маълум бўлган.