Ўзбекистонда энг кўп токсик чиқиндилар қайси ҳудудларга тўғри келиши маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистон бўйича токсик ва нотоксик чиқиндиларнинг жами миқдори 125,6 миллион тоннани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида эса энг юқори улуш Навоий вилоятида бўлиб, 48,2 фоиз экани маълум бўлган. Кейинги ўринлардан Тошкент вилояти (34,6 фоиз) ва Жиззах вилояти (9,1 фоиз) жой олган.

Таъкидланишича, энг кам улуш Сирдарё вилоятида (0,01 фоиз) қайд этилган. Кейинги ўринлардан Қорақалпоғистон (0,02 фоиз) ҳамда Фарғона вилояти (0,03 фоиз) жой олган.

Аввалроқ Ўзбекистон корхоналаридан чиқинди учун қанча пул йиғилиши очиқланганди. Шунингдек, Ўзбекистонда экологияга боғлиқ жиноятлардан йилига қанча жарима ундирилиши айтилган.