9:08 | 26.10.21 47

Ўзбекистонда январь–сентябрь ойларида ЯИМ ҳажми қанчага ўсгани маълум бўлди

Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан салкам 7 фоизга ўсган

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида қанчани ташкил этгани очиқланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархда 519,8 триллион сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,9 фоизга ўсган.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь–июнь ойларида ЯИМ қанчага ўсгани маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 5 йилда қанчага оширилиши айтилган.