Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг январь–октябрь ҳолатига кўра аҳоли кўрсаткичларини маълум қилди

Фото: «Bugun.uz»

2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича акс этади. Мамлакатда аҳоли сони 35,1 миллион кишини ташкил этади, ундан 17,4 миллиони аёллар ва 17,7 миллиони эркаклар ҳисобланади. Шаҳарда яшовчилар 17,8 миллион кишини ташкил қилса, қишлоқда яшовчилар 17,3 миллион кишидан иборат. Шунингдек, 

  • туғилиш сони — 670,7 минг киши;
  • ўлимлар сони — 132,1 минг киши;
  • никоҳлар сони — 206,7 мингта;
  • ажримлар сони — 29 мингтани ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, ички миграцияда кўчиб келган ва кўчиб кетганлар 202,5 минг кишини, ташқи миграцияда эса кўчиб келганлар 1,4 минг киши, кўчиб кетганлар 19,7 минг киши ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистондаги ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда доимий аҳолиси энг кам бўлган ҳудудлар маълум бўлган.