Қон босими бор беморлар учун ноябрь–декабрь ойларида ўзини эҳтиёт қилишлари кераклиги айтилди. «Bugun.uz» метеорологи кутилаётган об-ҳавонинг беморларга таъсири ҳақида маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ноябрь–декабрь ойлари жуда тез ўзгарувчан иқлимий мавсум ҳисобланади. Таъкидланишича, бир-биридан кескин фарқ қилувчи иссиқ ва совуқ ҳароратли оқимлар, ёғинсиз кунлар ортидан тез-тез ёғингарчиликнинг кузатилиши ҳаводаги атмосфера босимининг кескин ўзгаришлари фонида юз беради.

Маълум бўлишича, бундан қон босим касаллиги бор беморлар кўп жабр кўради. Қон босими динамикасини маълум бир мувозанатда ушлаб туриш учун турли озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолидан тийилган беморлар ҳам бу мавсум оралиғидан жуда қийинчилик билан ўтади. Айтилишича, шунинг учун йилнинг тўртинчи чорагида олдиндан ўлим ҳодисалари иқлим омили сабаб бошқа чоракка нисбатан юқори бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ноябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилганди. Шунингдек, Тошкентда деярли 1 ойлик ёғингарчилик миқдори 1 кунда ёғиши кузатилган.