Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имом-хатиби Шукуруллоҳ Эгамбердиев ўзбек ва чет тиллари атрофида бўлаётган муҳокамаларга муносабат билдирди.

Фото: Instagram / @shukurullohdomla

Бошқа тилларда гапиришни танқид қилувчиларга йўлланган видеода имом-хатиб тил билиш яхшилигини, қайси тилда гапирилса ҳам, мақсад тушуна олиш эканини таъкидлаган.

«Баъзи бир чала билимдонлар бор. Нима бу русча, дейди. Нима, русча гапириш гуноҳми? Хом ошқовоқ, тил илм-ку. Мана, корейс тилини, хитой тилини билган болалар зўр пул топиб юришибди. Тил билмаганлар юрибди кўча супуриб. Агар тилни билганда, минг доллар оларди. Тилни билиш — яхши нарса.

Хуллас, тожикча гапирамизми, орага русча қўшамизми, нима қўшсак ҳам, мақсад битта — тушунсаларинг бўлди», — дейди Шукуруллоҳ Эгамбердиев.

Аввалроқ Тошкентдаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби ўзгарганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрига бош имом-хатиб тайинлангани хабар қилинган.