Самарқанд вилоятида архитектура ёдгорликлари сони Ўзбекистон бўйича энг кўп экани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, архитектура ёдгорликлари сони 2264 тани ташкил этган. Самарқанд вилоятида 562 та ёдгорлик мавжудлиги кўрсатилган.

Ҳудудлар кесимида Бухорода вилоятида 507 та, Тошкент шаҳрида 288 та, Қашқадарё вилоятида 208 та, Фарғона вилоятида 139 та, Хоразм вилоятида 136 та, Жиззах вилоятида эса 100 та архитектура ёдгорлиги борлиги қайд этилган. Таъкидланишича, Наманган вилоятида бу кўрсаткич 98 та, Андижон вилоятида 74 та, Навоий вилояти 70 та, Сурхондарё вилоятида 36 та, Қорақалпоғистонда 24 та, Сирдарё вилоятида 15 та, Тошкент вилоятида эса 7 тани ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп ОТМ жойлашгани маълум қилинганди. Шунингдек, қайси ҳудудда энг кўп моддий-маданий мерос объектлари борлиги ҳақида хабар берилган.