БААда камёб табиат ҳодисаси кузатилди — видео

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра қирғоғида 27 октябрь куни сув торнадоси кузатилди. Бу ҳақда «Meteoprog.ua» хабар берди.

Фото: «Depositphotos»

Маълум қилинишича, Амирлик учун бу ҳодиса одатий эмас ва фақат маълум шароитдагина содир бўлиши мумкин. Хусусан, Фужайрада кучли ёмғир ёғиши сув торнадосининг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Таъкидланишича, Шаржа, Рас ал-Хайма ва Абу-Даби қирғоқларида ҳам сув торнадоларини кузатиш имкони бўлган.

Эслатиб ўтамиз, БААда ёмғир чақириш технологияси синовдан муваффақиятли ўтказилганди. Келтирилишича, ёмғир БААнинг Хажар тоғ тизмасидаги Ҳатта қишлоғидан шимолга, Водий ал-Хилю, Калба йўли ва Хувайлат ҳудудларига тушган. Таъкидланишича, ёғингарчилик чақирувчи қурилма томонидан ишлаб чиқариладиган кам қувватли электр зарядлар булутлардан тушадиган томчилар ҳажмининг катталашишига ёрдам беради. Олимларнинг ушбу лойиҳаси муваффақиятли амалга ошса, унга камида 1,4 миллион долларлик сармоя киритилади.

Қайд этилишича, Бирлашган Aраб Aмирликларида йиллик ёғингарчилик тахминан 100 миллиметрни ташкил этади. Ерга тушадиган атмосфера намлигининг бу миқдори эса маҳаллий қишлоқ хўжалиги учун етмайди. Шу боис ҳукумат етарлича намликка ҳар қандай усул билан етишиш мақсадида турли ишлар амалга оширишни режалаштирган.

Аввалроқ БАА пойтахтида ноодатий мовий туйнук топилгани ва БААда янги «яшил» виза тури жорий қилиниши маълум қилинган.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди