16:40 | 28.10.21 939

NASA юлдуз туркумидаги ноодатий суратни намойиш қилди — фото

Тасвир кинофильм қаҳрамонини ёдга солади

NASA ўқотар юлдуз туркумидаги ноёб тасвирни намойиш қилди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: NASA

Маълум қилинишича, сурат Калифорния технология институти астрономи Роберт Хертнинг эътиборини тортган. Астроном тасвир «Годзилла» фильмининг шу номдаги тўқима қаҳрамони, яъни Годзилла махлуқига ўхшашини айтган.

«Мен суратдан йиртқич ҳайвонларни қидирмадим. Шунчаки тасвирни яқиндан кузатганимда юлдузлар туркуми тузилиши кино қаҳрамонини эслатди. Баъзан фотосуратга бошқача ракурсдан қарасангиз, унда илгари сезмаган нарсани кўришингиз мумкин», — деган у.

Таъкидланишича, Спитцер космик телескопи томонидан олинган суратда Годзилланинг кўзлари ва чўзилган тумшуғига ўхшаш ёрқин доғлар кўрсатилган. NASA маълумотларига кўра, юлдузлар Ердан номаълум масофада, аммо галактика ичида жойлашган.

«Улар Ердан тахминан 7800 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, пастки чап бурчакдаги Годзилланинг ўнг панжаси тасвирланган ёрқин майдон W33 номи билан танилган», дейилади хабарда.

Фото: NASA

Аввалроқ олимлар Сомон йўли марказидан чиққан ноодатий сигнални ёзиб олгани ва космосда иккита галактиканинг «рақси» намойиш қилингани ҳақида хабар берилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 952
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 443
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 503
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1833
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 801
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1187