Ўзбекистонда истеъмолчилар кўпроқ қайси соҳадан норози экани маълум бўлди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамияти федерацияси 2021 йилнинг 9 ойи давомида қайси соҳа бўйича кўпрок мурожаат тушганини маълум қилди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида фуқаролардан жами 8686 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 5108 таси оғзаки, 2313 таси ёзма, 1265 таси эса электрон шаклда юборилган.

Қайд этилишича, ариза ва шикоятларнинг 7656 таси яъни, 88,1 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига жами 15 миллиард 188 миллион 83 минг 366 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, қайтариб берилган. Бундан ташқари, федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинган.

Унга кўра, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 3272 таси (37,7 фоиз) савдо соҳасига, 1188 таси (13,7 фоиз) газ таъминоти соҳасига, 915 таси (10,5 фоиз) электр таъминоти соҳасига, 437 таси (5 фоиз) сув соҳасига, 285 таси (3,3 фоиз) коммунал хизмат соҳасига, 103 таси (1,2 фоиз) соғлиқни сақлаш соҳасига, 547 таси (6,3 фоиз) хизмат кўрсатиш соҳасига, 180 таси (2,1 фоиз) транспорт соҳасига, 276 таси (3,2 фоиз) алоқа ва интернет соҳасига ва 1483 таси (17,1 фоиз) эса бошқа соҳаларга тўғри келган.

Аввалроқ Ўзбекистонда қанча табиий монополия борлиги айтилганди. Шунингдек, мамлакатда кўпроқ қайси соҳа ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани маълум бўлган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди