17:08 | 29.10.21 1457

Хаббл телескопи сўнаётган юлдузни суратга олди — фото

Олимлар бу юлдузни 20 йилдан буён ўрганмоқда

Олимлар Хаббл телескопи ёрдамида Ердан 400 ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва сўнаётган CW Leonis юлдузини суратга олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда АҚШ миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси (NASA) хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум қилинишича, CW Leonis углерод юлдузи дастлаб Қуёшдан 3–5 баравар катта бўлган. Бироқ ҳозирга келиб юлдуз тахминан учдан бир қисмга қисқарган. Таъкидланишича, мазкур космик объектни кузатиш сўнгги йигирма йилдан бери давом этмоқда ва тадқиқотчилар 15 йил давомида (астрономия нуқтаи назаридан бу жуда қисқа вақт) CW Leonis’дан чиқадиган ёруғлик нури сезиларли даражада камайганини айтган.

Фото: NASA

NASA маълумотларига кўра, юлдузни ўраб турган қобиқнинг ёши камида 69 минг йилни ташкил қилади.

Аввалроқ Хаббл телескопи ноёб космик объектни суратга олгани ва NASA кинофильм қаҳрамонини ёдга соладиган туманли юлдузлар суратини эълон қилгани айтилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 845
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 416
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 764
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1138