Марказий Осиё давлатларидан бирида «Толибон»га қарши кучлар офиси очилди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Афғонистонда фаолият юритувчи «Толибон» ҳаракатига қарши қаршилик фронти офиси очилди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, қаршилик фронти офиси очилгани ҳақида Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси вакили маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, биноларда таъмирлаш ишлари тугаллангач, офис раҳбари уни расман очиб, ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказади. Қайд этилишича, ўша жараён давомида қаршилик фронтининг Тожикистондаги фаолиятидан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида маълумот берилади.

Маълумот ўрнида, «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатувчи Аҳмад Масъуд бошчилигидаги миллий қаршилик фронти АҚШда хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтганди.

Қаршилик хорижий агент сифатида лоббичилик қилади ва америкалик сиёсатчиларни афғон мухолифатини қўллаб-қувватлашга кўндиради. Қаршилик Конгресс, АҚШ маъмурияти ва Америка халқи билан фаол алоқа ўрнатиш орқали Афғонистонда эркинлик ҳамда демократияни қўллаб-қувватлаши айтилган. Ҳужжатда Афғонистондаги қаршилик ҳаракати «АҚШнинг Афғонистонга сўнгги 20 йил давомида киритган сармояларининг ҳимоячиси ва мамлакатни муросасизлик ҳамда терроризмдан халос қиладиган куч» бўлишга интилиши кўрсатилган.

Аввалроқ Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик фронти пул йиғаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Масъуд номидан Telegram’да мурожаат тарқалган.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди