Наманганда «Nexiа» ёниб кетди — видео
Наманган вилояти Давлатобод туманида 30 октябрь куни «Nexia» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, соат 16:15 да туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига Давлотобод–Лола йўналишидаги автомобиль йўлида «Nexia» ёнaётгани ҳақида маълумот келиб тушган. «Nexia-2» Наманган шаҳар Марғилон кўчасида яшовчи фуқарога тегишли бўлган.
Қайд этилишича, воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби соат 16:22 да етиб борган. Ёнғин соат 16:28 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда «Lacetti» билан тўқнашган «Nexia»да ёнғин содир бўлгани ва «Matiz» қисқа туташув оқибатида ёниб кетгани хабар қилинган. Шунингдек, Сурхондарёда газ қувурига урилган «Damas» ёниб кетганди.