Янгиликлар - 8:44 · 30.10.2021

Намангандаги уйларнинг бири ёниб кетди — видео

Наманган шаҳридаги уйларнинг бирида 30 октябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 02:33 да шаҳарнинг Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини Сой кўчасидаги уйда юзага келган. Воқеа жойига шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин қутқарув экипажи етиб борган.

Ёнғин оқибатида уйининг шифт ва том қисмидан 40 квадрат/метр жойи ҳамда қўшни хонадоннинг том қисмидан 20 квадрат/метр қисми ёниб зарарланган. Содир бўлган ҳодиса ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 02:57да ўчирилган. Ёнғинда инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Аввалроқ Фарғона шаҳридаги уйлардан бирида 14 октябрь куни ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.

Bugun — LIVE