Ўзбекистонда ҳаво йўллари орқали 9 ойда қанча йўловчи ташилгани айтилди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида ҳаво транспортида ташилган йўловчилар сони очиқланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2021 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунига кўра, ҳаво транспортида ташилган йўловчилар сони 3,1 бараварга кўпайиб, жами 2 миллион 101,4 минг кишини ташкил этган.
Шу билан бирга, ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 4 минг тоннани ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ўсиш кузатилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ҳаво йўллари орқали 6 ойда қанча йўловчи ташилгани айтилганди. Шунингдек, Тошкент метросида 9 ойда қанча йўловчи ташилгани маълум бўлган.