ССВ болалар ўпкасини тезда зарарловчи вирус тарқалгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош пульмонологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев болалар ўртасида номаълум вирус тарқалаётгани ва пневмонияга чалинган болани уй шароитида даволаш ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, мутахассис мамлакатда болалар ўртасида номаълум вирус тарқалиб, касаллик тезда ўпкани зарарлаётгани ҳақидаги турли гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини таъкидлаган. Тиббиётда мавсумий касалликлар, шунингдек, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, қуруқ ва нам хириллашлар, респиратор дистресс, гипокция билан кечувчи респиратор касалликлар мавжудлигини ҳамда бу каби мавсумий касалликлар бутун дунёда куз ва қиш ойларига тўғри келишини билдирган.

«Куз ва қиш ойларида ҳар йили ЎРИ, грипп, парагрипп ва РС вирусли инфекциялар қайд этилади. Пандемия сабабли аҳоли орасида коронавирус билан касалланганлар сони ортиши ва ўтказилган касаллик сабабли иммун тизимининг сустлашганини ҳисобга олсак, бу йили мавсумий касалликлар 1–1,5 ой олдинроқ бошланди. Бундай ҳолатларда шифокор сифатида профилактик чора-тадбирлар, шу жумладан, грипга қарши эмланишни тавсия қилган бўлардим», — дейди Фурқат Шамсиев.

Шунингдек, тиббиёт фанлари доктори пневмония касаллигини, айниқса, болаларда стационар шароитда даволаш лозимлигини айтиб ўтган. Шифокорнинг таъкидлашича, тиббиётда «пневмониянинг енгил кечиши» деган тушунча йўқ. Шу сабабли пневмония касаллигига жиддий эътибор бериш керак. Унга кўра, болаларда нафас олиш аъзолари касалликларининг енгил даражасини даволашни уй шароитида ташкил қилиш мумкин. Даволаш жараёнини белгиланган даволаш стандартлари асосида участка шифокори назоратида олиб бориш керак.

«Қолаверса, ота-оналар боласига ўз вақтида дориларни бериб, касаллик кечиши ҳақида участка шифокорини хабардор қилиб туриши лозим. Уйда хоналарни тез-тез шамоллатиб, тозаликка риоя қилиш, болани ёшига мос витамин ва минералларга бой маҳсулотлар билан тўғри овқатлантириш, кўп суюқлик ичириш мақсадга мувофиқ. Болага тўғри нафас олишни, керак бўлганда, нафас олиш гимнастикасини ўргатиш зарур. Сурункали касалликлар хуружи пайтида уй шароитида ингаляцияларни қилиш ёки небулайзердан фойдаланиш, бола тузалгандан кейин унга шахсий гигиена қоидаларини, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни ўргатиш ҳам жуда муҳим», — дейди профессор.

Аввалроқ Ўзбекистонда болалар орасида номаълум вирус тарқалаётгани айтилганди. Шунингдек, ССВ Ўзбекистонда болалар орасида пневмонияга чалиниш кўпаяётганининг сабабларини тушунтирган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди