Ерга инсоният тарихидаги энг катта комета яқинлашади

Олимлар Ерга диаметри 100 дан 200 километргача бўлган мегакомета яқинлашишини маълум қилди. Бу ҳақда «Новости планети» хабар берди.

Фото: «Pixabay»

Маълум қилинишича, мазкур кометанинг 2031 йилда яқинлашишини ҳаваскор телескопда ҳам кузатиш мумкин бўлади. Bernardinelli-Bernstein кометаси инсоният тарихидаги энг катта комета деб топилган. Бошқа космик жисмлардан фарқли ўлароқ, комета яқинда — 2021 йилнинг бошида кашф этилган. Ғайриоддий катта объектни биринчи марта пайқаган икки астроном Педро Бернардинелли ва Гари Бернстейн шарафига комета шундай номланган.

Шуниси эътиборга лойиқки, мазкур кометанинг қуёш тизимига биринчи марта «ташриф буюриши» эмас. Илгари объект тахминан 3,5 миллион йил олдин 18 астрономик бирликдан учиб ўтган. Bernardinelli-Bernstein кометаси ҳозир Қуёшдан 3 миллиард километр узоқликда жойлашган. Унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда космик жисм Ерга 10 йилдан кейин яқинлашиши айтилган. Таъкидланишича, комета Ерга ҳеч қандай хавф солмайди. У 2031 йилда Сатурн орбитасига яқинлашади, шундан сўнг Ердан узоқлашади. Уни телескоп ёрдамида кузатиш имкони бўлади.

Таъкидланишича, диаметри 100 дан 200 километргача бўлган объект ва комета тўқнашуви, эҳтимол, мисли кўрилмаган хавфни келтириб чиқариши мумкин. Таққослаш учун, Bernardinelli-Bernstein кометаси Сатурннинг Пандора йўлдошидан тахминан тўрт баравар катта.

Аввалроқ Ер учун хавфли астероидни йўқ қилиш усули аниқлангани ва Ерга кўплаб хавфли астероидлар яқинлашиши маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023