Аҳмад Масъуд қаршилик фронти «Толибон»га қарши кураша оладиган давлатни айтди

Аҳмад Масъуд бошчилигидаги миллий қаршилик фронти «Толибон»га қарши жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда қаршилик вакили, Панжшер вилояти губернаторининг собиқ ўринбосари Кабир Восиққа таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, «Толибон» ҳаракати жангчилари Панжшер ҳукумат идоралари ва вилоят йўлларини назорат қилмоқда.

«Аммо Панжшер дарасининг баланд тоғлари ва бошқа қисмида қаршилик кўрсатувчи жангчилар тузилмоқда ва тез орада ‘Толибонʼга қарши курашни давом эттиради», — деган у. Шунингдек, Восиқ миллий қаршилик фронти Россиядан ёрдам кутиб қолишини қўшимча қилган.

«‘Толибонʼ барча давлатлар, хусусан, Марказий Осиё давлатлари учун хавф туғдиришига шубҳа йўқ. Бироқ минтақада ва бутун дунёда жиддий таъсирга эга бўлган Россия ‘Толибон’га қаршилик кўрсатишга, миллий қаршилик кучлари ва Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашга қодир. Россия ҳам ‘Толибон’га босим ўтказиб, уни Афғонистондаги сиёсий етакчиликдан узоқлаштириши мумкин», — деган Восиқ.

Аввалроқ Марказий Осиё давлатларидан бирида «Толибон»га қарши кучлар офиси очилгани ва Аҳмад Масъуд қаршилик кучлари АҚШда хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтгани хабар қилинган.

Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди