Наманганда фермер хўжалигининг 8 гектар ерини сотмоқчи бўлган эркак ушланди
Наманган вилояти Уйчи туманида фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р. Чортоқ туманидаги «W.» фермер хўжалигига қарашли ер майдонининг 8 гектарини фуқаро Б.га 17 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, 5 минг АҚШ доллари ва 53,7 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада бировнинг уйини 40 минг долларга сотган шахс қўлга олингани ва Тошкентда 40 сотих ер олиб бериш учун пул олган шахс ушлангани маълум қилинган.