Янгиликлар - 13:09 · 02.11.2021

Ҳиндистон ва АҚШ Хитой чегараси яқинида қўшма машғулот бошлади — фото

Ҳиндистон ва АҚШ қуролли кучлари Хитой билан чегарага яқин Шарқий Ладахда кенг кўламли ҳарбий машғулот бошлади. Бу ҳақда «Times of India» хабар берди.

Фото: «OneIndia»

Маълум қилинишича, қўшма машғулотлар доирасида Америка ва Ҳиндистон ҳарбийлари душман чизиғи орқасидаги ҳудудларни эгаллаб олиш, шунингдек, танк ва вертолётларнинг ҳужумга жавоб бериш кўникмасини ўрганади. Таъкидланишича, уч кунлик машғулот тоғларда 20 даража совуқда ўтказилмоқда.

«Маневрлардан мақсад Хитойга Ҳиндистоннинг шимолий чегарасида кескинликни кучайтиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатдан тийилишга ишора қилишдир», дейилган хабарда.

Маълумот ўрнида, Шарқий Ладахдаги Ҳинд-Хитой можароси 2020 йилнинг май ойида мамлакатлар чегарачилари ўртасида қонли тўқнашув содир бўлганда авж олган. Аниқ чегара чизиғининг йўқлиги туфайли юзага келган можаро 1950 йилдан бери давом этиб келмоқда. Хитой Тибет ва Ҳиндистон ҳукмронлиги ўртасидаги чегарани белгилаб берувчи Макмахон чизиғини тан олмайди. Ҳар икки томон ўз ерларининг ноқонуний босиб олинганини эълон қилган.

Фото: «Times of India»
Фото: «Times of India»
Фото: «Times of India»

Аввалроқ Хитой Ҳиндистон билан чегарада ҳарбий кучини ошираётгани ва Ҳиндистон Хитой билан чегарасига қўшимча ҳарбийлар жойлаштиргани маълум қилинган.