Сурхондарёда 10 нафар аёлни олиб кетаётган «Жигули» аниқланди — видео
Сурхондарё вилояти Узун туманида 10 нафар аёлни олиб кетаётган «Жигули» аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, тумандаги рейд тадбирлари давомида 2-сафардорлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан ортиқча йўловчи олиб кетаётган «Жигули» машинаси тўхтатилган. Шундан сўнг автомобиль салонида 10 нафар йўловчи аёллар ҳаракатлангани маълум бўлган.
Бундан ташқари, инспекторлар ортиқча одам олиб кетаётган «Damas» машинасини ҳам тўхтатиб, текширган. Натижада автомобилда 16 нафар йўловчи аёл кетаётгани аниқланган.
Аввалроқ Сурхондарёда «Labo» 16 кишини олиб кетаётгани аниқланганди. Шунингдек, Сурхондарёда ҳайдовчи юк машинанинг олд ўриндиғи остига ҳам йўловчи олиб ҳаракатланган.
