Тошкент вилоятидаги божхона постида 156 кг га яқин гиёҳванд модда ортилган юк машинаси тўхтатиб қолинди

Тошкент вилояти «Ойбек» божхона пости ходимлари 30 октябрь соат 15:00 да 156 килограмга яқин гиёҳвандлик воситаларини мамлакатга олиб киришга бўлган уринишни фош этди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Ойбек» божхона постига кириб келган фуқаро Б.У. бошқарувидаги «DAF» машинаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Ҳужжатларга кўра, узум ортилган автомашина транзит орқали Россияга етиб бориши керак бўлган. Божхоначилар инспекцион кўрик мажмуаси орқали автомашинани кўздан кечирганда, машина чуқурлаштирилган ҳолда божхона кўригидан ўтказилиши кераклиги тўғрисида хулосага келинган.

Таъкидланишича, шубҳа остидаги юк машинаси тезкор тузилмаларнинг махсус кузатуви остида, «Янгийўл» божхона постида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Жумладан, транспортга ортилган узумлар туширилгач, тиркаманинг пол қисми очиб кўрилган. Текширувда полда яширин бўлмалар ҳосил қилиниб, улар орасига эса яшил рангли елим идишлар полиуретан кўпик кўмагида зичлаб жойлаштирилгани аниқланган. Уддабуронлик билан жойлаштирилган 141 дона елим идишда идиши билан ҳисоблаганда жами 156 килограмга яқин гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, идишлардаги гиёҳвандлик воситаларининг ҳидини хизмат итлари пайқамаслиги учун идиш қопқоғи махсус смола, яъни қатрон ёрдамида ишлов берилгани маълум бўлган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида 149,76 килограмм гашиш, 4,44 килограмм опий ва 1,52 килограмм героин гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Аввалроқ Тошкентда гиёҳвандлик «занжири» қатнашчилари қўлга олингани ва Самарқандда 6 кг опий олиб кетаётган эркаклар ушлангани маълум қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди