Тошкентда эркаклар онлайн наркотик дўконларининг флаерларини тарқатиб юргани аниқланди

Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари гиёҳвандлик воситаларини флаерлар кўринишида реклам қилиб тарқатаётган 26 ёшли Ш.Ш.ни қўлга олди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати 

Маълум қилинишича, йигит гиёҳвандлик воситаларини тарқатишга қарши курашга йўналтирилган профилактик тадбирлар давомида қўлга олинган. Ашёвий далиллар сифатида ундан 1093 та гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи интернет дўконларни реклама қилувчи флаер олиб қўйилган.

Ш.Ш.нинг маълум қилишича, у билан Telegram орқали ўзини Ф. деб номлаган шахс боғланиб, флаерлар тарқатиш йўли билан даромад таклиф қилган. 29 октябрь куни Ф. Ш.Ш.га 1750–1800 та флаер берган. Уларнинг бир қисми Яшнобод ва Миробод туманларида тарқатилган.

Таъкидланишича, кейинчалик терговолди текшируви давомида 2003 йилда туғилган Ф.К. қўлга олинган. У 2021 йилнинг сентябрида махсус сайт орқали флаер тарқатиш билан боғлиқ «иш» топган. Флаерларни у тайёр ҳолда Мирзо Улуғбек туманидаги босмахонадан олган.

Ҳолат юзасидан босмахона ишчилари — 23 ёшли Р.Р. ва 36 ёшли Д.Х. қўлга олинган. Ашёвий далиллар сифатида 6 мингта тайёр флаер олиб қўйилган. Мазкур факт асосида тўпланган ҳужжатлар Миробод тумани ИИО ФМБга йўналтирилган.

Аввалроқ Самарқандда гиёҳванд модда сотмоқчи бўлганлар ушлангани ва Тошкент вилоятидаги божхона постида 156 килограмга яқин гиёҳванд модда ортилган юк машинаси тўхтатиб қолингани маълум қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди