Ковид марказидаги аёл, АҚШдан норози эронликлар, чанг босган Ўзбекистон — 4 ноябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Россиянинг Иркутск вилоятида ҳалокатга учраган Ан 12 юк ташувчи самолётининг ҳалокат жойида ишлаётган қутқарув хизмати ходимлари.

Тайвандаги рақамли паркда айланиб юрган оила.

Москвадаги ковид марказида юрган аёл ва шифокор. Шаҳарда касаллик ҳолатлари кўпайгани хабар қилинган.

Эфиопиянинг Аддис Абеба шаҳрида Тиграйдаги можаро қурбонлари хотирланмоқда.

Озодлик ҳайкали узра қуёш ботмоқда.

Ҳиндистоннинг Аёдҳя шаҳрида Дивали байрамига тайёргарлик кўрилмоқда.

Германиядаги атом электр станциясидан чиқаётган тутун. Мамлакат қайта ишланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга ўтишни мақсад қилган.

Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида лоялистлар полиция билан тўқнашувлар юзага келтирди.

Эронлик аёллар Теҳрондаги АҚШ элчихонаси олдида норозилик акциясини ўтказди.

Бугун Ўзбекистоннинг бир неча вилояти ва пойтахт Тошкент шаҳрига қум бўрони ёпирилди. Натижада кўриш узоқлиги 500 метргача пасайиб кетди. Қум бўрони кучли шамол билан бирга кечди.

Покeмон Пикачус гуруҳи японияликларни хориждаги кўмир лойиҳаларини молиялаштиришни тўхтатишга ва 2030 йилгача маҳаллий кўмирдан воз кечишга чақириш учун Cop 26’да намойиш ўтказди.