Ўзбекистонда янги ўсимлик тури кашф қилинди

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ботаника институти олимлари томонидан дуккакдошлар (Fabaceae Lindl.) оиласи тангаўт (Hedysarum L.) туркумига мансуб янги ўсимлик тури кашф этилди. Бу ҳақда Фанлар академияси «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Phytotaxa»

Маълум қилинишича, ушбу ўсимлик дастлаб 2019 йилда Ботаника институти олимлари Жануби-Ғарбий Помир-Олойнинг Ўзбекистон қисмидаги Боботоғ тизмасида амалга оширган дала тадқиқотида топилган.

Кейинчалик 2020–2021 йилларда ушбу янги турнинг популяцияси ва экологияси ўрганилган. Узоқ вақт давомида мазкур топилма устида ўтказилган экологик, морфологик ва молекуляр тадқиқотларнинг натижаси ўсимлик турининг ўзига хос белгилари туркумнинг шу вақтгача маълум турларига мос келмаслигини кўрсатган.

Таъкидланишича, шу сабабли ушбу ўсимлик фан учун янги тур сифатида қайд этилиб, унга «Hedysarum sunhangii Juramurodov&Tojibaev-2021» деб ном берилган. Ушбу турнинг кашфиёти ҳақидаги мақола халқаро «Phytotaxa» журналида чоп қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда фанга номаълум ўсимлик тури топилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео