Қашқадарёда «Nexia» ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди — видео

Қашқадарё вилояти Китоб туманида 2 ноябрь куни «Nexia» ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа Қайнар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1143-километрида содир бўлган. Унда 1990 йилда туғилган Ж.Ж. «Nexia» русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги катта тошга урилиб, ағдарилиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси автомобилда ёнғин юзага келишига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Аввалроқ Тошкентда «Lacetti» симёғочга урилиб, ёниб кетганди. Шунингдек, Наманганда «Nexiа» ёниб кетгани хабар қилинган.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди