ДХХ жойларда катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилди — видео

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент, Жиззах, Андижон ва Самарқанд вилоятларида катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистондаги Туркистон вилоятининг Махтаарал туманида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган қўшни давлат фуқароси ва Зомин туманида яшовчи 1989 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 3 килограмм 880 грамм опий моддасини 32 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1984 йил Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси ҳамда 1963 ва 1968 йилларда туғилган икки нафар Қирғизистон фуқароси 9 килограмм 612 грамм гашиш моддаси билан, шунингдек, 1983 йилда туғилган Тожикистон фуқароси 1 килограмм 784 грамм опий ва 3 килограмм 765 грамм гашиш моддаси билан ушланган. Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган 1984 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 10 килограмм 300 грамм опий моддаси билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган 1992 йилда туғилган фуқаро ўзининг «Nexia-3» автомашинасида Қўқон шаҳрига кетаётган вақтида Оҳангарон туманидаги йўл-патруль хизматида тўхтатилган. Лекин у ЙПХ ходимлари талабига бўйсунмай, қочишга уринганида сунъий тўсиқ яратилиб, ушланган. Автомашина кўздан кечирилганда салон қисмдан 4 килограмм 902 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳри томон ҳаракатланган «Cobalt» автомашина йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда Бўстон туманидаги йўл-патруль хизматида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширув давомида машинада йўловчи сифатида кетаётган Олтинкўл туманида яшовчи 1977 йилда туғилган муқаддам судланган шахснинг ёнида 961 грамм опий моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Дастлабки суриштирув жараёнларида у мазкур гиёҳванд моддани Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган 1974 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросидан олгани маълум бўлиб, ушбу шахс ҳам қўлга олинган. Шунингдек, унинг яшаш манзилида 240 грамм опий моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Таъкидланишича, ўтказилган тезкор тадбир натижасида мусодара қилинган жами 17 килограмм 165 грамм опий ва 18 килограмм 279 грамм гашиш гиёҳванд моддаси Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишри доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари юзасидан тезкор тадбир ўтказилгани хабар қилинган. Шунингдек, ДХХ жойларда коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйгани маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида