Янгиликлар - 13:47 · 05.11.2021

Навоийда қўшмачилик билан шуғулланган 52 ёшли аёл ушланди

Навоий вилоятида 52 ёшли аёл фуқароларга жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бергани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Қизилтепа тумани ИИБ ТЭҚКГ ва ЖҚБ ходимларининг ўтказган махсус тезкор-профилактик тадбирида аниқланган.

Туманда истиқомат қилувчи 52 ёшли М.Н икки фуқарога жинсий алоқа учун шароит яратиб бериш эвазига 200 минг сўм миқдорда пул олаётган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Аввалроқ Бухорода 18 ёшли қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаганлар ушлангани ва Қашқадарёда ижара уйида фоҳишахона очган аёл қўлга олингани маълум қилинган.

Bugun — LIVE