Наманган шаҳрида 4 ноябрь куни «Spark» билан тўқнашган «Lacetti» велосипед ҳайдовчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, воқеа соат 13:20 атрофида шаҳарнинг Зарбдор МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган «Spark»га бориб урилган. Шунингдек, «Lacetti» 47 ёшли велосипедчи уриб юборган.

Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 2 та «Nexia» тўқнашиб, улардан бири йўл четидаги велосипедчини босиб кетгани маълум қилинганди. Шунингдек, Андижонда 16 ёшли йигит бошқарувида бўлган «Matiz» ағдарилиб кетгани хабар қилинган.