Тошкент шаҳри кузатилган бир неча кунлик чанг бўрони сабаб дунёнинг экологияси ифлос шаҳарлар рўйхати етакчисига айланди. Бу ҳақда «Bugun.uz» метеорологи хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ҳавонинг ифлосланиши 2,5 микрон (PM 2,5) заррачаларнинг 1 метр/куб ҳаво таркибидаги оғирлигига қараб даражаланади. Масалан, сутка давомида инсон саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган меъёрий гигиеник даража PM 2,5 заррачалари учун 35 микрон метр/кубни ташкил этади. Максимал меъёр эса 160 микрон метр/кубгача ифлосланиш ҳисобланади. Майда дисперс заррачаларининг 160 микрон метр/кубдан юқори кузатилиши инсон саломатлигига хавфлидир.

Маълумот ўрнида, PM 2,5 майда дисперс заррачалари ҳаво таркибидаги диаметри 2,5 микрон ва ундан кичик бўлган ҳавони ифлослантирувчи заррачалар ҳисобланади. Яъни инсон соч толаси диаметри 100 микрон ва юқоридаги PM 2,5 заррачалар инсон соч толасидан 40 баробарга кичкина.

АҚШ элчихонаси олдидаги халқаро лойиҳа асосида ўрнатилган стационар постда эса Тошкент шаҳридаги ҳолат PM 2,5 492 микрон метр/куб қийматни кўрсатган ва бу қиймат билан халқаро лойиҳа ташкилоти томонидан тузилган дунё мамлакатлари пойтахтлари рейтингида Тошкент шаҳри экoлогияси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.

Аввалроқ Тошкентдан чанг тўлиқ тарқалишига нима тўсқинлик қилаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилган чанг бўрони ҳақида фикр билдирган.