Тошкент вилоятида «Labo» пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетди — видео

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида «Labo» 37 ёшли эркакни уриб, воқеа жойидан қочиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @yhxbb

Таъкидланишича, 3 ноябрь куни соат 21:30 атрофида Олмалиқ шаҳар ИИБ навбатчилик бўлимига йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, шаҳарнинг Металлург кўчасида номаълум ҳайдовчи автомашинада 1984 йилда туғилган Қ.С.ни уриб юборган ва унга ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетган.

Қайд этилишича, воқеа жойи ўрганилиб, гувоҳлар билан ўтказилган суҳбат жараёнида ҳодиса «Лабо» русумидаги автомашинада содир этилгани аниқланиб, ҳайдовчи қўлга олинган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Авввалроқ Андижонда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани бўйича қўшимча маълумот берилганди. Шунингдек, Наманганда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Cobalt» «Damas» билан тўқнашгани айтилган ҳамда Андижонда «Captiva» 63 ёшли пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетганди.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди