Эрон душманларни огоҳлантириш мақсадида ҳарбий машқлар ўтказади
Эрон ҳарбийлари 7 ноябрда Уммон кўрфази, Ҳинд океани шимоли ва Қизил денгизнинг айрим қисмларида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Iran Press» хабар берди.
Фото: «The National Interest»
Келтирилишича, Эрон армияси қўмондони ўринбосари, адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий машғулотлар Эроннинг денгиздаги қудратини намойиш этиб, душманларнининг мамлакатга қарши ҳар қандай зарбасига жавоб беришидан огоҳлантиришини айтган. «Zolfaqar-1400» деб номланган машғулотларга Эрон қуруқликдаги кучлари, денгиз флоти, ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жалб қилиниши қайд этилган.
Таъкидлашича, машғулотлар Эроннинг жануби-шарқида, Ҳормуз бўғозининг шарқий томонидан Ҳинд океанининг шимолий қисмигача, шунингдек, Қизил денгизнинг бир қисмигача чўзилган бир миллион квадрат километрдан ортиқ майдонни қамраб олиши кутилмоқда.