Янгиликлар - 10:00 · 07.11.2021

Мутахассислар ковид оқибатида жиддий зарар кўрадиган органни аниқлади

Мутахассислар коронавирус инфекцияси нафақат ўпкага, балки буйракларга ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатишини маълум қилди. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «Риа Новости»

Маълум қилинишича, ковид сабабли зарар кўрадиган инсон органларининг 80 фоизи айнан буйраклар ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, инфекций буйрак найчалари тизимининг ҳужайраларига жиддий таъсир кўрсатади. Шифокорлар буйракнинг зарар кўрганини пешобдаги протеин, фосфат ва глюкозанинг камайиши ёрдамида аниқлаш мумкинлигини қайд этган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, COVID-19 билан касалланган беморларда фосфат моддасининг йўқолиши бўғимларда оғриқнинг кучайишига олиб келади. Шу билан бирга, қон кислотаси ошиши кузатилади. Коронавирус сабабли буйрак зарарланишининг бошқа белгиларига полиурия, чанқоқликнинг кучайиши ва ҳужайра энергиясини йўқотиш оқибатида келиб чиқадиган жисмоний заифлик киради.

Аввалроқ олимлар коронавирусга оид миш-мишлардан бирига ойдинлик киритгани ва олимлар ковиднинг келиб чиқиши номаълум бўлган хавфли оқибатини аниқлагани хабар берилган.