Сирдарёда фуқаро уйида 566 грамм марихуана сақлаб келгани аниқланди

Сирдарё вилояти Ховос туманда фуқаро уйида ноқонуний тарзда 566 грамм гиёҳванд модда сақлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Вилоят ИИБ ахборот хизмати
Маълум қилинишича, мазкур шахс туман ИИБ ЖҚБ ва ХПБ профилактика инспекторлари томонидан «Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари бўлган шунингдек, кучли таъсир этувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш» тезкор профилактик тадбири давомида аниқланган. Тадбирда Ховособод маҳалласида яшовчи М.И нинг яшаш уйи текширилганда уйининг ошхонасидан целлофан пакетга ўралаган оғирлиги тахминан 100 грамм ва катак қоғозга қуритилган ҳолда сақланаётган оғирлиги 10–15 грамм ўткир ҳид тарқатувчи ўсимлик моддалари борлиги аниқланган.
Фото: Вилоят ИИБ ахборот хизмати
Шунингдек, ҳовли ҳаммомида полителен сумка ичида оғирлиги тахминан 500 грамм тенг бўлган гиёҳванд моддалар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. Вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, фуқаро М.И нинг яшаш хонадонидан олинган моддалар «ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳвандлик модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда Марихуана деб аталиши, марихуананинг умумий оғирлиги 566 (беш юз олтмиш) граммга тенгилиги кўрсатилган.
Фото: Вилоят ИИБ ахборот хизмати

Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ жойларда катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилгани ва Тошкентда эркаклар онлайн наркотик дўконларининг флаерларини тарқатиб юргани маълум қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди