Британияда олимлар зарарли одатлардан азият чекадиганлар ҳаётини узайтириш йўлини топди

Буюк Британияда эксперт ва олимлар зарарли одатлардан азият чекадиган фуқаролар ҳаётини узайтиришнинг йўлини топди. Ушбу мамлакатда соғлиқни сақлашнинг янги стратегияси — зарарни камайтириш концепцияси қўлланмоқда, у зарарли одатларни тақиқлашни эмас, балки уларни камроқ зарарга эга муқобил вариантга алмаштиришни таклиф этади.

Германияда бу стратегия 20 йилдан буён қўлланади ва у зарарли одатлар сабабли юзага келадиган касалликлардан ўлим ҳолатларини қарийб 30 фоизга қисқартириш имконини беради. Ўлимга олиб борувчи касалликларни чақирувчи асосий одатлар — алкоголизм, носоғлом овқатланиш, чекиш. Дунёдаги ўлимларнинг 80 фоизигача қисми ушбу одатлар туфайли юзага келган касалликлар сабабли рўй беради.

Германия ва Буюк Британия экспертлари маълумотларига кўра:

  • тамакининг ёниши рўй бермайдиган тутунсиз муқобил вариантлар кашандаларнинг тақрибан 10 йиллик ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкин. Чекишдаги асосий хатар бу аввал ҳисобланганидек, никотин эмас, балки қатрон, ис гази ва сигарет тутунида мавжуд зарарли моддалардир. Тамакидан бошқа ёнмайдиган, балки фақат қизийдиган электрон қурилмалар 90 фоизга камроқ зарарли модда ажратади. Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вейпингни камроқ зарарга эга муқобил вариант сифатида расман тавсия этади. АҚШда эса Озиқ-овқат маҳсулотлари ва медикаментлар сифати устидан санитар назорат бошқармаси машҳур тамаки қиздириш тизимини инсон организмига таъсири камайтирилган маҳсулот сифатида сотишга рухсат берди;
  • овқатланишни тўғри йўлга қўйиш умрни 5–8 йилга узайтиришда ёрдам бериши мумкин. Бу борада овқат ҳазм қилиш касалликлари ҳамда вазн ва томирлар билан боғлиқ касалликларни истисно қилиш учун овқатланишдан қанд, туз ва трансёғларни чиқариб ташлаш, уларни мева, стевия ва ёғсиз гўшт билан алмаштириш тавсия этилади. Кўпроқ сабзавот ва буғда пиширилган таом ейиш мақсадга мувофиқ;
  • алкоголнинг зарари камайтирилганда 5–10 йиллик ҳаётни асраб қолиш мумкин. Алкоголни суиистеъмол қилувчи одамларга ичкилик даражасини 20 фоизгача камайтириш тавсия этилади, чунки, асосан, спирт миқдори юқори бўлган кучли ичкиликлар зарар етказади.

Зарарли одатлардан қутулиш одатда узоқ давом этадиган ва ҳаёт тарзини буткул ўзгартиришни талаб этадиган жараён бўлиб, ҳар ким ҳам унинг уддасидан чиқа олмайди. Соғлиқни сақлашнинг янги стратегияси доирасида эса зарар миқдорини камайтириш ҳисобига шу ерда ва шу лаҳзада организмга хатарни қисқартириш таклиф этилмоқда.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади