Наманган вилояти Давлатобод шаҳридаги уйларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати «Bugun.uz» хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 7 ноябрь куни соат 04:33 атрофида Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига Давлатобод шаҳар Порлоқ маҳалла фуқаролар йиғини Навбаҳор кўчаси 20-уй 26-хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида яшаш уйини ички қисмдан 10 квадрат/метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб, зарарланган. Юзага келган ҳолат ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 04:41 да бартараф этилган. Тезкор ҳаракат натижасида Давлатобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан икки нафар фуқаро қутқариб олиниб, уйнинг 50 квадрат/метр жойи сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Таъкидланишича, содир бўлган ёнғин натижасида куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатига йўл қўйилмаган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандаги уйнинг ошхонаси ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин чиққани ва Тошкент шаҳридаги бинолардан бири ёниб кетгани маълум қилинган.