Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод қилингани тасдиқланди

Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов 8 ноябрь куни Президент фармони билан лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Президентнинг тегишли фармонлари билан Қобил Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Нормат Турсунов солиқ органлари тизимидаги фаолиятини 1994 йили Тошкент шаҳрининг ҳозирги Учтепа тумани давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган. 2010–2017 йилларда у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, сўнг Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Нормат Турсунов ҳозирга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Қобил Турсуновнинг лавозимдан олиниш сабаби ҳозирча маълум эмас. У 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашида Қобил Турсуновни лавозимидан озод қилиш масаласи кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Bugun.uz» манбаси унинг ўрнига Нормат Турсунов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини маълум қилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023