16:22 | 08.11.21 228

Қобил Турсунов нима учун вазифасидан озод қилингани маълум бўлди

Бироз аввал Навоий вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланган

Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов 8 ноябрь куни вазифасидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ҳокимлигинининг маълум қилишича, у соғлиги даволаниш талаб этганлиги сабабли ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Президентнинг тегишли фармони билан Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Нормат Турсунов солиқ органлари тизимидаги фаолиятини 1994 йили Тошкент шаҳрининг ҳозирги Учтепа тумани давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган. 2010–2017 йилларда у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, сўнг Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Нормат Турсунов ҳозирга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Қобил Турсунов эса 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.