Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига кондаги портлаш юзасидан ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга кондаги портлаш юзасидан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, Президент Қарағанда вилоятидаги конда содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда шахтадан метан гази ажралиб чиқиши оқибатида юз берган портлашда 6 нафар кончи ҳалок бўлганди. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қарағанда вилоятида кончилар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, ҳукуматга ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берган. Бундан ташқари, ҳалок бўлган кончиларнинг оилаларига уларнинг 10 йиллик маоши тўлаб берилиши хабар қилинган.