Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбари Навоийга ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу маълумотни «Bugun.uz» манбаси тасдиқлади.

Нормат Турсунов солиқ органлари тизимидаги фаолиятини 1994 йили Тошкент шаҳрининг ҳозирги Учтепа тумани давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган. 2010–2017 йилларда у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, сўнг Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шу пайтга қадар вилоят ҳокими вазифасида ишлаган Қобул Турсунов эса вазифасидан озод қилинган. Унинг лавозимдан олиниш сабаби ҳозирча маълум эмас. У 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.