Шунингдек, улар ўғирланган телефонни 400 минг сўмга сотиб юборган
Тошкент шаҳрида 24 октябрь куни 1969 йилда туғилган эркакка тажовуз қилган 3 йигит қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Кадр: YouTubeМаълум қилинишича, ҳодиса Чилонзор туманида тахминан 21:30 да содир бўлган. Чилонзор тумани жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирларда Сирғали туманида истиқомат қилувчи Б., Н. ва М. исмли шахслар гумондор сифатида қўлга олинган.Таъкидланишича, айбланувчи Н. турур-жой биноси томон кетаётган эркакни юзига уриб, йиқилиб тушганида қўлидаги тефонини олиб, қочиб кетган. Жабрланувчи жойидан турмоқчи бўлганида М. исмли шахс унинг белига тепган. Шундан сўнг улар Б.нинг «Matiz» машинасида воқеа жойидан қочган ва телефонни кўчадаги нотаниш одамга 400 минг сўмга сотган.Тергов жараёнида айбланувчилардан бири 2 йилга қамалгани маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 164-модда 2 қисм (Босқинчилик) билан жиноят иши очилган, айбланувчиларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жабрланувчи эса шифохонада даволанмоқда.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак журналистни уриб, телефонини ўғирлаганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида йигит ҳайдовчини пул бермагани учун бошига уриб ўлдирганди.