Афғонистондаги яна бир вилоятда қаршилик фронти фаолиятини бошлади — видео

Афғонистоннинг Тохар вилоятида яна бир қаршилик фронти бўлими ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Ariana News»

Маълум қилинишича, мазкур фронт ўзининг фаолияти юзасидан дастлабки баёнотини эълон қилган. «Барча ҳурматли афғонларга аёнки, биз — тохарлик ёшлар зулм, адолатсизлик ва терроризмга қарши курашганмиз. Яна бир бор ‘Толибон’ ва Покистон разведкасига ‘йўқ’ деймиз ҳамда Аҳмад Масъудни қўллаб-қувватлашимизни эълон қиламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда қаршилик фронти «Толибон»га қарши нимага суст ҳаракат қилаётгани очиқланганди. Миллий қаршилик фронтининг ташқи алоқалар бўлими раҳбари Али Маисам Назари бу ҳақда маълумот берган.

«Ҳар сафар биз айрим ҳудудларни тозалашга, одамларни сафарбар қилишга уринганимизда, ҳукумат фаолиятимизга аралашди. Яъни, ‘Толибон’ жараённи саботаж қилишга ҳам улгурмади. Ҳукуматдаги баъзилар фронтнинг ҳаракатга қарши туришини ва ўз сафларини мустаҳкамлашни хоҳламади. 15 августдан кейин фронт, ’Толибон’ ва ‘Ал-Қоида’ ўртасида классик уруш бошланди. Афсуски, душман қўшинлари бизникидан кўп эди ва биз тактикани ўзгартиришга, партизанлар урушига ўтишга мажбур бўлдик», — деган Назари.

Аввалроқ Афғонистон қаршилик фронти Аҳмад Масъуднинг қаердалигини очиқлагани ва Аҳмад Масъуд қаршилик фронти «Толибон»га қарши кураша оладиган давлатниайтгани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео