АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасбига бутун дунё бўйлаб хакерларни қўлга олиш борасида берган ваъдасини бажарганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Байденнинг сўзларига кўра, у 2021 йил июнь ойида Путин билан учрашганида Қўшма Штатлар кибержиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун чора кўришини аниқ айтган. «Мен Путинга буни, албатта, амалга оширишни айтгандим. Биз буни қилдик», — деган Оқ уй раҳбари.

Маълумот ўрнида, АҚШ президенти Жо Байден ва Россия президенти Владимир Путиннинг навбатдаги учрашуви қаерда бўлиши мумкинлиги айтилганди. Маълум қилинишича, айни пайтда давлат раҳбарларининг Римда бўлиб ўтадиган G20 саммити арафасида учрашиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

«Икки томонлама учрашув ҳақида ҳозирча аниқ маълумот бера олмайман. Ҳозирда бу иш билан ҳар куни шуғулланмоқдамиз», — деб жавоб берган Псаки Россия ва АҚШ раҳбарининг эҳтимолий навбатдаги учрашуви ҳақидаги саволга. Маълумот ўрнида, G20 саммити Римда 16-марта ўтказилади.

Аввалроқ Байден Путин билан учрашувда нимани талаб қилиши айтилганди. Шунингдек, Путин Байден билан учрашувдан нима кутаётгани маълум қилинган.