Беларусь–Польша чегарасидаги мигрантлар, намойиш ўтказаётган «президентлар», Испанияда отилаётган лава — 9 ноябрь суратлари
Кеча, 8 ноябрь куни қочқинлар Беларуснинг Польша билан чегарасига кўчиб ўтди (ва давом этмоқда), улар орасида мингдан ортиқ одам, жумладан, аёллар ва болалар бор. Қочқинлар шу тарзда Германияга йўл олаётганини айтган. Ўз навбатида, Польша Беларусь билан чегарадаги қўшинларининг жанговар ҳолатини оширган ва у ерга ҳарбий дронларни юборган. Шу сабабли рукннинг бугунги сонида асосан ушбу воқеага боғлиқ суратлар бўлади.







Юқоридаги суратлар тўплами Беларусь ва Польша чегарасидаги воқеаларга оид эди. Энди дунёнинг турли нуқталаридан суратга муҳрланган кадрлар билан бўлишамиз.

Иқлим ўзгаришига қарши бўлганлар дунёнинг гигант давлатлари президентлари каби кўринишда намойиш ўтказди.

Буюк Британиянинг Ҳексҳам шаҳрида камалак билан тўлган куз манзараси.

Кипрдаги муҳожир Никосия ташқарисидаги қочқинлар лагерида панжара симини маҳкам ушлаб турибди.

Испаниянинг Ла Пальма шаҳрида лава 19 сентябрдан бери отилаётган «Cumbre Vieja» вулқонининг тоғ ёнбағридан қуйилиб, мулк ва корхоналарга миллионлаб евро зарар етказди.

Озодлик ҳайкали орқасида ўсиб бораётган ярим ой ботмоқда. Кадрни учиб кетаётган самолёт бойитиб турибди.