Бухорода электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Бухоро шаҳрида Жанубий Корея билан ҳамкорликда йилига 30 минг дона электромобиль ишлаб чиқарадиган лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Бухоронинг «Ideal Lift» МЧЖ ва Жанубий Кореянинг «SONGUO MOBILITY INNOVATION CO, LTD» ўртасида қиймати 1 миллиард 210 миллион долларга тенг бўлган йилига 30 минг дона электромобиль ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси бўйича келишувга эришилди.

«Лойиҳани амалга ошириш натижасида 450 нафардан зиёд ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади. Бу лойиҳа ташқи бозорда республиканинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзбек истеъмолчиларининг манфаатларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади», – дейди МЧЖ раҳбари Комил Қудратов.

Қайд этилишича, томонлар ўртасида лойиҳа бўйича тайёргарлик ишларини бошлаш тўғрисида битим, жумладан, юқори технологияли ускуналарни етказиб бериш, лойиҳалаштириш, монтаж жараёни давомида назорат қилиш ва электромобиллар ишлаб чиқариш назарда тутилган шартнома имзоланган.

Аввалроқ Ўзбекистон 9 ойда қанча электромобиль импорт қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, июнь ойида нечта электромобиль олиб келингани очиқланган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео