9:23 | 09.11.21 243

Наманганда «Жигули» «Gentra» билан тўқнашиб кетди

Оқибатда ҳайдовчилардан бири шифохонада вафот этган

Наманган вилояти Чортоқ туманида 6 ноябрь куни «Жигули» «Gentra» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, соат 12:00 атрофида Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ-Кесканёр йўлининг 42-километрида туманда яшаган 64 ёшли «VAZ-21011» (Жигули) автомашинасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қолган ва бурилиш мумкин бўлмаган жойда ҳаракатланган. Оқибатда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Чортоқ туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Jentra» русумли автомашина билан тўқнашган.

Қайд этилишича, «VAZ-21011» русумли автомашина хайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Шу машинада бўлган йўловчи Чортоқ туманида яшовчи 1958 йилда туғилган фуқаро эса чап бўйин соҳасининг лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Чортоқ туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан  Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда «Nexia» мотоцикл ва юк машинаси билан тўқнашганди. Шунингдек, Наманганда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Cobalt» «Damas» билан тўқнашгани айтилган.